Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Португалиялик 19 ёшли иқтидор А Серияга кўчиб ўтадиган бўлди

Баҳо:
+ | -

"Рома" "Порту"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Родригу Морани ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, Португалия клуби 19 ёшли футболчини нисбатан паст сумма — 25 млн евро эвазига қўйиб юборишга розилик билдирган. Шу билан бирга, клублар Мора келажакда бошқа жамоага сотилса, трансфердан олинадиган фойдани тенг тақсимлаш бўйича келишиб олган.

Шу тариқа, агар "Порту" тарбияланувчиси Италияда ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олса ва кейинчалик катта суммага сотилса, Португалия клуби ушбу трансфердан яна сезиларли даромад олиши мумкин.

Родригу Моранинг ўзи ҳам "Рома"га ўтишга розилик берган. Футболчи трансфернинг имкон қадар тезроқ амалга ошишини истамоқда.

Томонлар ўртасидаги шартнома 2031 йилга қадар мўлжалланиши кутилмоқда. Transfermarkt портали португалиялик футболчининг бозор қийматини 38 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:05, 17.08.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик