Кириш Регистрация

«Пахтакор»нинг Суперлига ўйинлари Ироқда эксклюзив намойиш этилади

Баҳо:
+ | -

Ироқнинг Al-Rabiaa Sports телеканали «Пахтакор»нинг Ўзбекистон Суперлигасидаги учрашувларини мамлакат ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эндиликда ироқлик мухлислар Тошкент клубининг миллий чемпионат доирасидаги барча ўйинларини тўғридан тўғри кузатиб бориш имконига эга бўлади.

Мазкур келишувга «Пахтакор» сафида Ироқ миллий жамоасининг бир йўла уч нафар футболчиси — Айман Ҳусайн, Башар Ресан ва Зайд Таҳсин тўп сураётгани асосий омиллардан бири бўлган. Ироқ оммавий ахборот воситалари ва мухлислари сўнгги вақтларда ушбу футболчиларнинг Ўзбекистондаги фаолиятига катта қизиқиш билдирмоқда.

Хусусан, ироқлик футболчиларнинг «Пахтакор» таркибидаги ўйинлари, голлари ва натижалари маҳаллий спорт нашрларида мунтазам ёритиляпти. «Ал-Халиж» нашри ҳам ироқлик мухлисларнинг Тошкент клубига қизиқиши айнан шу учлик билан боғлиқ эканини қайд этган.

Янги трансляция келишуви «Пахтакор»га Ироқ медиа бозорига кириб бориш, хориждаги аудиториясини кенгайтириш ва клуб брендини Ўзбекистондан ташқарида оммалаштириш имконини беради. Шу тариқа, Тошкент жамоаси Ироқда ҳам ўз мухлислари доирасини шакллантиришга киришмоқда.

Киритилди: 12:09, 17.08.2026.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик