Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Невин "Арсенал"ни АПЛ ва Чемпионлар лигасида жиддий даъвогар деб ҳисобламоқда

Баҳо:
+ | -

Собиқ машҳур футболчи Пэт Невин Лондоннинг "Арсенал" клубини Англия Премьер-лигасининг янги мавсумида чемпионлик учун асосий фаворит деб ҳисоблайди.

Унинг фикрича, "канонирлар"нинг ҳозирги таркиби қисқа муддатда шаклланмаган, балки бир неча йиллик изчил иш самараси ҳисобланади.

"Мен "Арсенал"га қарайман ва бу жамоа олти ой эмас, тўлиқ олти йилдан бери қурилмоқда. Улар ҳар йили таркибни ривожлантиришда давом этяпти ва ҳозир ўтган йилдагидан ҳам кучлироқ. Мен уларни Чемпионлар лигасида ҳам ҳисобдан чиқармас эдим", — дея Невиннинг сўзларини BBC келтиради.

Яқинда Микел Артета шогирдлари Англия Суперкубогини қўлга киритди. "Арсенал" ҳал қилувчи баҳсда "Манчестер Сити"ни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

"Канонирлар" Премьер-лиганинг янги мавсумидаги илк учрашувини 21 август куни "Ковентри"га қарши ўтказади.

Киритилди: 14:27, 17.08.2026.
Ўқилди: 419 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик