Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Испаниялик журналист "Реал"нинг янги мавсум олдидан кучли ва заиф томонларини айтди

Баҳо:
+ | -2

Испаниялик таниқли журналист Хосе Бадия Мадриднинг "Реал" клуби янги мавсумга қандай ҳолатда етиб келгани ҳақида фикр билдирди. У жамоанинг эҳтимолий етакчиларини ажратиб кўрсатди ва айрим янги футболчиларнинг ўйинига ҳам баҳо берди.

Шу билан бирга, Бадия мавсум старти арафасида "Реал"даги асосий муаммолардан бири сифатида Винисиус Жуниорнинг жисмоний ҳолатини кўрсатди. Журналистнинг фикрича, бразилиялик вингер ҳозирча оптимал формада эмас ва унга энг яхши ҳолатга чиқиш учун бир неча ҳафта керак бўлади.

"Реал Мадрид"нинг янги мавсумга тайёргарлиги якунланди. Мени энг кўп Арда Гюлернинг ажойиб ўйини ҳайратга солди. Шунингдек, Бернарду Силва ва Эспининг ҳаракатлари ҳам менда жуда яхши таассурот қолдирди.

Винисиус Жуниорнинг жисмоний ҳолати мени хавотирга солмоқда. Унга оптимал формага кириш учун бир неча ҳафта керак бўлади. Аммо Килиан Мбаппе ҳамон дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб қолмоқда. Жозе Моуриньюнинг лойиҳаси эса жуда истиқболли кўринмоқда", — деди Бадия Onda Cero нашрига.

Киритилди: 14:43, 17.08.2026.
Ўқилди: 1322 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик