«Реал Мадрид»нинг янги футболчиси Ян Диоманде жамоа сафидаги илк ўйинидан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Бу эмблемани илк бор тақиб майдонга тушдим. Hala Madrid!» — деб ёзди 19 ёшли вингер ижтимоий тармоқда.
Диоманде «Шалке-04»га қарши ўтказилган мавсумолди назорат учрашувида «Реал» сафида дебют қилди. У иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, қарийб 30 дақиқа ҳаракат қилди. Мадридликлар баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кот-д’Ивуарлик футболчи қисқа вақт ичида учта муваффақиятли дриблинг амалга ошириб, бу кўрсаткич бўйича учрашувдаги энг яхши натижани қайд этди.













