Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Манчестер Сити»нинг 2023 йилги чемпион таркибидан атиги уч футболчи қолди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг 2023 йилги Чемпионлар лигаси финалида асосий таркибда майдонга тушган футболчиларидан фақат уч нафари клубда қолди.

Булар:

  • Эрлинг Ҳоланд;
  • Рубен Диаш;
  • Жек Грилиш.

2023 йил 10 июн куни Истанбулда «Интер»га қарши ўтказилган финалда Пеп Гвардиола қуйидаги асосий таркибни майдонга туширган эди:

Эдерсон, Мануэл Аканжи, Рубен Диаш, Натан Аке, Жон Стоунз, Родри, Бернарду Силва, Кевин де Брёйне, Илкай Гюндоган, Жек Грилиш ва Эрлинг Ҳоланд.

Уч йил ичида ушбу футболчиларнинг саккиз нафари жамоани тарк этди ёки кетиш арафасида турибди. Сўнгги катта йўқотиш Родри бўлмоқда — 2023 йилги финалда ғалаба голини урган испаниялик ярим ҳимоячининг «Барселона»га трансфери якунланмоқда.

«Манчестер Сити» ўша финалда «Интер»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, клуб тарихида илк бор Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритганди. Родри 68-дақиқада ягона голга муаллифлик қилган. Бу ғалаба манчестерликларга 2022/23 йилги мавсумда требл — АПЛ, Англия кубоги ва Чемпионлар лигасини ютиш имконини берган.

Клубдаги катта ўзгариш фақат футболчилар билан чекланмади. Тарихий таркибни шакллантирган Пеп Гвардиола ўрнини ҳам Энцо Мареска эгаллади. Шу тариқа, 2023 йилда Европа чўққисига чиққан «Манчестер Сити»да янги давр бошланмоқда.

Киритилди: 15:53, 17.08.2026.
Ўқилди: 1231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик