Португалиялик ҳимоячи Жоау Канселу "Барселона"га қайтиш арафасида.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, футболчи янги шартномани имзолаш учун Испанияга етиб келган. Канселу "Ал-Ҳилол" билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, "Барселона" сафига қўшилиши кутилмоқда.
Португалиялик ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ҳам "Барселона" сафида ижара асосида ўтказган эди.
Канселу Каталония клуби учун аввал ҳам тўп сурган. Хусусан, 2023/24 йилги мавсумда "Барселона" уни "Манчестер Сити"дан ижарага олган.













