Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Жиру Айюб Буаддини Виейра, Бускетс ва Канте билан қиёслади

Баҳо:
+ | -

Франция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Лилл" сафида тўп сураётган Оливье Жиру жамоадоши Айюб Буаддининг салоҳияти ҳақида фикр билдирди. Сўнгги хабарларга кўра, 18 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турибди.

"У руҳий жиҳатдан жуда етук: хотиржам, ўзига ишонади ва ҳар доим ўзлигича қолади. Дўстларим билан гаплашганимда, улар менга Патрик Виейра ва Серхио Бускетснинг суратларини юборишди. Улар Буаддини шу икки футболчининг қоришмаси, деб айтишди", — дея Жирунинг сўзларини BBC келтиради.

Жирунинг таъкидлашича, Буадди ҳозирча айрим жиҳатлар бўйича машҳур футболчилар даражасига чиқмаган, аммо у жуда универсал ўйинчи ҳисобланади.

"Техник жиҳатдан у ҳали Серхио Бускетсчалик кучли эмас, аммо барибир жуда яхши маҳоратга эга. Агар уни Патрик Виейра билан қиёсласак, эҳтимол, ҳозирча унга жисмоний қувват етишмаётгандир. Аммо умуман олганда, у жуда кўп қиррали футболчи. Айтганимдек, у деярли Н’Голо Канте каби бутун майдон бўйлаб ҳаракат қилади".

Франциялик тажрибали ҳужумчи ёш ярим ҳимоячининг қайси жиҳат устида кўпроқ ишлаши кераклигини ҳам айтди.

"У яхшилаши керак бўлган ягона жиҳат — вазиятлардан фойдаланиш. Буни унинг ўзи ҳам билади. Бу йил биз шу масала бўйича уни кўп ҳазиллашиб турдик. У вазиятларни яхшироқ якунлаши ва рақиб дарвозаси яқинида янада агрессив бўлиши керак".

Айюб Буадди ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 18:26, 17.08.2026.
Ўқилди: 490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик