Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль 2-1 Атлетико
09/09 23:59 Наполи 0-1 Арсенал
09/09 23:59 Спортинг 3-1 Галатасарой
09/09 23:59 ПСЖ 6-1 Слован
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче - Рома
10/09 21:45 ПСВ - Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

«Навбаҳор» Суперлига 17-турида энг юқори xG кўрсаткичини қайд этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 17-турида кутилган голлар — xG кўрсаткичи бўйича энг яхши натижа қайд этган жамоалар маълум қилинди. Статистик маълумотлар HUDL платформаси томонидан тақдим этилган.

Турнинг энг юқори натижаси «Навбаҳор» ҳисобига ёзилди. Наманганликлар «Бунёдкор»га қарши ўйинда 4,23 xG кўрсаткичини қайд этди ва учрашувда тўртта гол урди. Сермаҳсул баҳс 4:3 ҳисобида «Навбаҳор» фойдасига якунланди.

Иккинчи ўринни 2,64 xG билан «Нефтчи» эгаллади. Фарғоналиклар «Андижон» майдонида учта гол уриб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

17-турдаги энг юқори xG кўрсаткичлари:

  1. «Навбаҳор» — 4,23;
  2. «Нефтчи» — 2,64;
  3. «Сўғдиёна» — 2,29;
  4. «Сурхон» — 1,74.

«Сўғдиёна» ва «Сурхон» ўзаро баҳсда ушбу рўйхатнинг учинчи ҳамда тўртинчи ўринларини эгаллади. Жиззахликлар 2,29 xG кўрсаткичи билан учта гол урган бўлса, «Сурхон» 1,74 xG'дан фақат бир марта фойдаланди. Учрашув «Сўғдиёна»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

xG — жамоа яратган голли вазиятларнинг сифати ва улардан гол урилиш эҳтимолини ифодаловчи статистик кўрсаткич. У зарба берилган масофа, бурчак, узатма тури ва бошқа омиллар асосида ҳисобланади.

Киритилди: 18:31, 17.08.2026.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик