«Милан» «Страсбур»нинг 22 ёшли вингери Диего Морейрани ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Goal портали хабар берди.
Манба маълумотига кўра, музокаралар ҳал қилувчи босқичга кирган ва трансфер суммаси тахминан 45 млн еврони ташкил этади.
Морейра чап оёқда ҳаракат қиладиган қанот футболчиси ҳисобланади. У ёшлар даражасида Португалия терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган, аммо катталар футболида Бельгия миллий жамоасини танлаган. Футболчи Бельгиянинг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан ҳам жой олган.
Ўтган мавсумда Морейра клуб миқёсида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчи фаолияти давомида аввал «Челси», «Лион», «Бенфика» ва «Стандард» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.













