Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

«Локомотив» Суперлига 17-турида тўп назорати бўйича энг яхши натижани қайд этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 17-турида тўпга эгалик қилиш бўйича энг юқори кўрсаткичлар қайд этган жамоалар маълум қилинди.

HUDL тақдим этган статистикага кўра, «Локомотив» 72 фоизлик натижа билан рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. Кейинги поғоналардан «Сурхон» — 68, «Машъал» — 67 ва «Динамо» — 65 фоизлик кўрсаткич билан жой олди.

Бироқ тўп назорати ушбу жамоаларга ғалаба келтирмади. «Локомотив» «Қўқон-1912»га 1:2, «Сурхон» «Сўғдиёна»га 1:3, «Машъал» эса «Қизилқум»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. «Динамо» «Хоразм» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шу тариқа, мазкур кўрсаткич бўйича турнинг энг яхши тўрт жамоасидан ҳеч бири уч очко қўлга кирита олмади.

Киритилди: 21:27, 17.08.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик