Transfermarkt 2027 йил июнь ойида шартномаси якунланадиган энг қиммат футболчилар рўйхатини тақдим этди. Маълумотлар 2026 йил 16 август ҳолатига кўра тузилган.
Рейтингни «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн бошқармоқда. 33 ёшли англияликнинг бозор қиймати 60 млн евро деб баҳоланган. «Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтиши кутилаётган Родри 55 млн евро билан иккинчи, «Интер» ҳимоячиси Федерико Ди Марко эса 50 млн евро билан учинчи ўринда.
Кучли ўнлик:
- Харри Кейн — «Бавария», 60 млн евро;
- Родри — «Манчестер Сити», 55 млн евро;
- Федерико Ди Марко — «Интер», 50 млн евро;
- Лисандро Мартинес — «Манчестер Юнайтед», 45 млн евро;
- Габриэл Мартинелли — «Арсенал», 45 млн евро;
- Кристиан Пулишич — «Милан», 40 млн евро;
- Ясин Аяри — «Брайтон», 40 млн евро;
- Сенни Майюлю — ПСЖ, 35 млн евро;
- Бруну Фернандеш — «Манчестер Юнайтед», 35 млн евро;
- Браим Диас — «Реал», 35 млн евро.
Рўйхатдан Кёртис Жонс, Жан-Филипп Матета, Калвин Басси, Жоау Феликс, Давид Раум ва Ришарлисон каби футболчилар ҳам ўрин олган. Агар клублар улар билан янги битим тузмаса, ўйинчилар 2027 йил январидан бошлаб бошқа жамоалар билан дастлабки шартнома бўйича музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.













