Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Челси» ва «Наполи» ҳимоячи трансфери бўйича ҳужжатларни тайёрлад

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиришга яқин. Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Наполи» француз футболчисини ижарага олиш бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштирган.

25 ёшли марказий ҳимоячи неаполликлар билан шахсий шартларни келишиб олган. У шу ҳафта Италияда тиббий кўрикдан ўтади. Текширув муваффақиятли якунланса, трансфер расман эълон қилинади.

Келишув шартларига кўра, «Наполи» ижара учун 3 млн евро тўлайди. Яна 1 млн евро бонуслар кўринишида назарда тутилган. Италия клуби келаси ёзда Бадьяшильни 27 млн еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Романо, шунингдек, Найеф Агерд «Наполи» учун муқобил номзод бўлмаганини маълум қилди. Клуб Бадьяшиль билан оғзаки келишувга ўтган ҳафтадаёқ эришган.

Франциялик футболчи 2025/26 йилги мавсумда «Челси» сафида барча мусобақаларда 14 та ўйинда қатнашиб, майдонда 861 дақиқа ҳаракат қилди. У гол урмади ва голли узатма ҳам амалга оширмади. Италиядаги ижара ҳимоячига фаолиятини қайта йўлга қўйиш имконини бериши мумкин.

Киритилди: 22:47, 17.08.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик