Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Леау А Сериянинг бошқа бир клубига таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини «Рома»да давом эттириши мумкин. Журналист Саша Тавольерининг хабарига кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш 27 ёшли португалиялик хизматларини шахсан Рим клуби эгаларига таклиф қилган.

«Россонери» португалиялик вингернинг трансфер нархини пасайтирди — эндиликда улар аввалги 60 миллион евро ўрнига тахминан 40 миллион евро эвазига Леауни сотишга тайёр.

Леаунинг ўзи ёз бошида фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиришни хоҳлашини айтган эди, аммо бошқа лигалардан харидор топиш мураккаблик туғдирмоқда.

Шунингдек, «Милан» португалиялик футболчининг ўрнини тўлдириш учун «Страсбург» аъзоси Диего Морейра номзодини кўриб чиқмоқда ва унинг учун 45 миллион евро тўлашга тайёр.

Киритилди: 05:59, 18.08.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик