Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Чалханоглу: «Ҳамма «Интер» ўлмоқда деб ўйлайди, аммо бизда характер бор»

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби яримҳимоячиси Хакан Чалханоглу янги мавсум олдидан жамоанинг аҳволи ва ички муҳити ҳақида фикр билдирди.

Ўтган мавсумда «нерадзурри» Симоне Индзаги кетиб, ўрнига Кристиан Киву тайинланганидан сўнг пессимистик тахминларга қарамай, Италия А Серияси ва Италия Кубогида зафар қучган эди.

«Ҳамма «Интер» ўлмоқда деб ўйлайди, аммо жамоамизда характер бор. Биз қийинчиликларни енгиб ўтишни биламиз. Таркибимиз шаклланган, футболчилар кўп йиллардан бери бирга ўйнаб келишмоқда ва оғир вазиятларда қандай ҳаракат қилишни, ўзимизни қўлга олишни яхши биламиз. Бу бизни бошқалардан ажратиб туради», — деди Чалханоглу Football-Italia нашрига.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» Италия чемпионатининг 1-тури доирасида 22 август куни ўз майдонида «Монца»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 06:09, 18.08.2026.
Ўқилди: 378 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик