Италиялик таниқли журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Милан» клуби бразилиялик ҳужумчи Эндрикни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган. Бироқ 2024 йилдан бери футболчининг ҳуқуқларига эгалик қилувчи «Реал Мадрид» Италия томонининг таклифини рад этган.
«Жерри Кардиналенинг ўзи Эндрикнинг атрофидаги инсонлар билан боғланди. Мен буни юз фоиз аниқ биламан. Аммо ҳозирча берилган жавоб — «йўқ». Эҳтимол, «Реал» трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ўз фикрини ўзгартирар ва уни яна ижарага берар», — дейди Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясининг янги мавсуми шу ҳафтанинг охирида стар олади.













