«Ал-Ҳилол» клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳужумчи Карим Бензема билан шартномани бекор қилиш ниятида.
Саудия клуби бош мураббийи Симоне Индзаги 38 ёшли француз футболчисини ўз режаларига киритмаяпти. Аммо вазият мураккаблигича қолмоқда, чунки Бенземанинг маоши қисман мамлакат раҳбарият органлари томонидан тўланади. Бундан ташқари, «Ал-Ҳилол» шартномани бекор қилиш масаласини Саудия лигаси билан ҳам келишиши керак.
Бензема, ўз навбатида, шартноманинг охирги йили учун кўзда тутилган барча маблағни олсагина, эркин агент сифатида кетишга тайёр. Ушбу талаб «Ал-Ҳилол»ни ҳам, лигани ҳам, мамлакат раҳбариятини ҳам қониқтирмаяпти.
Бу орада клуб «Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс билан келишиб олган, бироқ Бензема атрофидаги бошижарлик сабабли инглизларга расмий таклиф юбора олмаяпти.













