Ҳужумчи Рафинья 2026/27 йилги мавсумда «Барселона»нинг биринчи сардори бўлади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Гап шундаки, илгари «Барселона»нинг биринчи сардори Марк-Андре тер Штеген эди, аммо у ижара ҳуқуқи асосида «Аякс»га ўтди. Каталонияликлар вице-сардори Рональд Араухони эса «Ливерпуль» ижарага олди.
Уларнинг кетишидан сўнг «кўк-анорранглилар»нинг янги сардори ярим ҳимоячи Френки де Йонг бўлиши керак эди. Аммо клубда сардорлик боғичи Рафиньяга берилишига қарор қилинди. Олдинроқ де Йонгнинг оғир жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.
Рафинья ва де Йонг бўлмаган тақдирда, сардорлик боғичини Педри олади. Кейинги ўринда ҳимоячи Эрик Гарсия бормоқда.













