Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

"Барселона" Альварес учун сўнгги сониягача курашади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Альварес учун сўнгги сониягача курашади
"Барселона" ҳали ҳам "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Хулиан Альварес билан таркибини кучайтиришга умид қилмоқда.

Аргентиналик футболчи "кўк-анорранглилар" сафига қўшилишни истайди, аммо "матрасчилар" уни қўйиб юборишни истамаяпти. Журналист Жота Жордининг сўзларига кўра, "Барселона" 26 ёшли ҳужумчидан воз кечмайди - улар трансфер ойнаси ёпилишидан олдинги сўнгги сонияларни кутишади. Агар улар бу ёзда уни сотиб ололмасалар, каталонияликлар январь ойида уни сотиб олишлари мумкин.

"Барселона" Хулиан Альварес учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилди, унинг Transfermarktдаги нархи эса 120 миллион евро. "Атлетико Мадрид" жаҳон чемпионини қўлга киритишнинг ягона йўли 500 миллион евро миқдоридаги товон пули тўлаш эканлигини бир неча бор таъкидлаган.

Киритилди: 09:56, 18.08.2026.
Ўқилди: 1305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик