"Интер" марказий ҳимоячиси Мануэль Аканжи Жон Стоунснинг келиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Манчестер Сити"даги фаолиятидан бери бир-бирларини билган швейцариялик ва инглиз энди "нерадзурри"ни биргаликда ҳимоя қилади.
"Премьер-лига сизни жисмоний жиҳатдан тайёрлайди, аммо Италияда тактик жиҳатдан бошқача. Стоунс ва мен "Манчестер Сити"да тўрт кишилик ҳимояда ўйнадик. Бу ердаги янги талабларга кўникишим керак эди, лекин мен тезда мослашдим. Мен Жонни яхши биламан, шунинг учун у ҳеч қандай муаммосиз мослашади, деб айта оламан. У тўғри жойга келди" - деди Аканжи La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.
Жон Стоунс шу ёзда "Интер"га бепул трансфер орқали қўшилди. Миланга ўтишдан олдин у "Манчестер Сити" клубида ўн йил ўйнаган.













