Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Фермин: "16-рақам ишончли қўлларда бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг янги ўйинчиси Родри Эрнандес ўзининг севимли рақамини кийишда давом этади. Тез орада шартномаси эълон қилинадиган юлдуз ярим ҳимоячига илгари Фермин Лопес кийган 16-рақам берилади. 23 ёшли "кўк-анорранглилар" футболчиси бу ҳақда интервьюсида маълум қилди.

"Родри ажойиб ўйинчи. Жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" соҳиби. Мен у билан Испания терма жамоасида ўйнаганман ва уни дунёдаги энг яхши ҳимоячи ярим ҳимоячи деб биламан.

Мен ҳар доим еттинчи рақамни яхши кўрганман, шунинг учун у мавжуд эканлигини эшитганимда уни танладим. "Барселона"нинг кўплаб буюк ўйинчилари еттинчи рақамни кийишган. 16-рақамдан ажралиш бироз ачинарли эди, чунки бу мен учун жуда муҳим эди, лекин ишончим комилки, у ишончли қўлларда бўлади" - деди Фермин Barca Universal нашрига берган интервьюсида.

"Манчестер Сити" Родрининг "Барселона"га сотилишидан бонусларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда тахминан 76,5 миллион евро даромад олади.

Киритилди: 11:28, 18.08.2026.
Ўқилди: 1174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик