Ўтмишда машҳур футболчилардан бири бўлган Майкл Оуэн «Челси»нинг Англия Премьер-лигасидаги янги мавсумдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
Экспертнинг айтишича, «кўклар»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо Лондон клубини чемпионлик сари етаклаши мумкин.
«Алонсо Германияда унчалик машҳур бўлмаган жамоа билан шунга ўхшаш ишни амалга оширган. У кўп нарсани ўзгартиради, клуб эса таркибни кучайтириш учун яхшигина сармоя киритди. Менимча, “Челси” жуда яхши мавсум ўтказиши мумкин», — деди Оуэн The Good, The Bad & The Football подкастида.
«Челси» Англия чемпионатининг янги мавсумини 24 август куни бошлайди. Пойтахт дербисида Хаби Алонсо шогирдлари «Фулхэм»га қарши майдонга тушади.













