Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Фермин Лопес Ферран Торреснинг "ПСЖ"га кетишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Ферран Торреснинг "Пари Сен-Жермен" клубига ўтишига муносабат билдирди.

"Бу ҳар бир футболчининг шахсий қарори. Мен бу масала бўйича барча маълумотларга эга эмасман, аммо унинг кетганидан жуда афсусдаман. Чунки у жамоада ажойиб шерик эди ва жуда яхши футболчи", — деди Лопес diariARA нашрига берган интервьюсида.

Ферран Торрес "Барселона" сафида 2022 йилдан буён тўп тепиб келган. Ҳужумчи каталонияликлар таркибида жами 207 та ўйин ўтказиб, 65 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.

15 август куни "ПСЖ" 26 ёшли испаниялик футболчини "Барселона"дан сотиб олганини расман эълон қилди. Торрес Париж клуби билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфер қиймати тахминан 50 миллион еврони ташкил этди.

Киритилди: 12:32, 18.08.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик