Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

37 ёшли Обамеянг Ла Лигага қайтишини гол билан нишонлади (+Видео)

Баҳо:
+ | -

"Депортиво Ла-Корунья" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг янги жамоаси сафидаги дебют учрашувидаёқ гол урди.

37 ёшли габонлик футболчи Ла Лиганинг 1-турида "Эльче"га қарши баҳснинг 21-дақиқасида ҳисобни очди. Лоренцо Аматуччининг узатмасини қабул қилган Обамеянг чап оёқда аниқ зарба бериб, тўпни дарвозага жойлади. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Бу "Депортиво"нинг саккиз йиллик танаффусдан кейин Ла Лигада урган биринчи голи бўлди. Галисия клуби ўтган мавсум Сегундада иккинчи ўринни эгаллаб, Испания элитасига қайтган эди.

Обамеянг "Депортиво"га шу ёзда "Марсель"дан келиб қўшилган ва клуб билан икки йиллик шартнома тузган.

Киритилди: 13:23, 18.08.2026.
Ўқилди: 1426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик