«Бавария»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лотар Маттеус мюнхенликлар ҳужумчиси Харри Кейннинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
«Харри Кейн шанба куни “РБ Лейпциг”га қарши ўйинда майдонга тушмади. Чоршанба куни эса англиялик футболчи Европанинг энг яхши тўпурари сифатида “Олтин бутса”ни қабул қилиб олди. Менинг фикримча, Кейн “Олтин тўп” учун ҳам асосий даъвогар ҳисобланади. Мен бир ўйин ёки фақат жаҳон чемпионатини эмас, бутун йил давомидаги натижаларни баҳолайман.
Бир нечта футболчи “Барселона” сафида Испания чемпионлигини ва миллий терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Аммо улар орасида бошқалардан яққол ажралиб турган футболчи борми? Ламин Ямал ҳақида гапирадиган бўлсам, жавобим — йўқ!
Лионель Месси “Интер Майами” билан МЛС чемпионлигини қўлга киритди. Аммо бу лига Европа чемпионатларичалик кучли эмас. Жаҳон чемпионатида у саккизта гол урди, бироқ иккита пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионати ярим финалигача етиб борди, аммо “Реал” сафида бирорта ҳам соврин ютмади. Англиялик Жуд Беллингем ҳақида ҳам худди шуни айтиш мумкин.
Кейн “Бавария” билан мамлакат миқёсида иккита совринни қўлга киритди. Унинг ягона камчилиги — жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигаси финалига етиб бормагани. Қолган жиҳатлар бўйича у ажойиб ўйин намойиш этди ва, менимча, мавсум давомида унда бирорта ҳам жиддий пасайиш кузатилмади. Кейн ва Родри — майдондаги ҳаракатлари билан ўзлари ҳақида гапиртирадиган ва майдон ташқарисидаги можаролар сабаб сарлавҳалардан жой олмайдиган футболчилар.
Менимча, “Олтин тўп”га энг кўп лойиқ футболчи — Харри Кейн», — деб ёзди Маттеус ўз колумнасида.













