Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Қизилқум" учрашуви олдидан жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.
Учрашув 18 август куни Зоминдаги стадионда соат 19:00 да бошланади. Баҳсни Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Александр Буров ва Шавкат Раҳматов ёрдам беради. VAR ҳаками вазифасини Жасур Мухторов, AVAR вазифасини эса Ислом Азимов бажаради.
"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев асосий таркибда Милан Митрович, Исломжон Қобилов, Зоир Жўрабоев, Беҳруз Жуматов, Филип Иванович, Оллаберган Каримов, Петар Мичин, Нодиржон Сойибов, Жамшид Болтабоев, Самандаржон Мавлонқулов ва Люпчо Дориевни майдонга туширади.
Жиззахликлар захирасидан Шоҳжаҳон Султонмуродов, Беҳрузбек Асқаров, Забиҳилло Ўринбоев, Байрам Наджафалиев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Абдулазизхон Абдурашидов, Амирбек Саидов, Дзенан Займович ва Ойбек Нурматов жой олган.
"Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов эса Фарҳод Раҳматов, Нодирхон Неъматхонов, Самандар Шукруллаев, Ғиёсжон Ризақулов, Никола Кумбурович, Дуглас Майкон, Отабек Жўрақўзиев, Шаҳзод Раҳматуллаев, Диёр Раҳматиллоев, Шаҳзод Туропов ва Лука Ратковични бошланғич таркибга киритган.
Навоийликларнинг захира ўриндиғидан Элбек Отақулов, Руслан Розиев, Григол Чабрадзе, Ҳумоюншоҳ Сайётов, Илҳомжон Ваҳобов, Файзуллобек Жуманқўзиев, Фаррух Жўраев, Роман Папарига ва Жамбули Жигаури жой олди.













