Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Нкунку Германияга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Кристофер Нкунку фаолиятини "РБ Лейпциг"да давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Германия клуби 28 ёшли футболчини ўз сафига қайтаришдан манфаатдор ва уни ижарага олиш бўйича аллақачон таклиф юборган.

Қайд этилишича, Нкунку ҳозирча келажаги борасида якуний қарорга келмаган. Франциялик ҳужумчи ўзида мавжуд барча вариантларни кўриб чиқиб, шундан сўнг фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилмоқчи.

Аввалроқ "Милан" жорий ёзда футболчи билан хайрлашишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Нкунку "РБ Лейпциг" сафида 2019 йилдан 2023 йилга қадар тўп сурган. Кейинчалик у Лондоннинг "Челси" клубига ўтган. Франциялик футболчи 2025 йил ёзидан буён "Милан" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 18:05, 18.08.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик