Кириш Регистрация

Зейтуллаев: "Ўзбекистон Россия билан тенгма-тенг рақобатлаша олади"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Ильяс Зейтуллаев "Евро-Футбол.Ру" нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида кузда ўртоқлик учрашуви ўтказилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

— Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги эҳтимолий учрашувга қандай қарайсиз?

"Россия терма жамоаси доим яхши рақиб бўлиб келган. Ўзбекистон учун бу яхши синов учрашуви бўлади. Бу жуда яхши янгилик.

Россия терма жамоаси санкциялар сабаб халқаро мусобақаларда иштирок этмаётган бўлса-да, барибир топ даражадаги терма жамоалардан бири. Уларнинг таркиби жуда кучли. Сўнгги йилларда уларга ўйин амалиёти етишмаяпти, аммо Россияни ҳеч қачон ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Чунки улар доимо кучли жамоага эга бўлган", — деди Зейтуллаев.

— Ўзбекистон бу ўйинда фаворит бўладими?

"Менимча, йўқ. Лекин охирги ўзаро учрашувдан буён Ўзбекистон терма жамоаси анча ўсди. Қолаверса, жаҳон чемпионатида иштирок этиб, катта тажриба тўплади. Яхши ўйин бўлиши мумкин. Биз Россия терма жамоаси билан тенгма-тенг рақобатлаша оламиз", — деди собиқ футболчи.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 25 сентябрь куни Нижний Новгородда ўтказилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Киритилди: 18:16, 18.08.2026.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик