Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Манба: Ўзбекистон — Россия ўйини бўйича музокаралар якуний босқичга яқинлашди

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси сентябрь ойида Ўзбекистон миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Sport24 хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Россия футбол иттифоқи (РФИ) ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этиш бўйича келишувга яқин турибди.

Учрашув 25 сентябрь куни Нижний Новгород шаҳридаги "Совкомбанк Арена" стадионида ўтказилиши мумкин.

Россия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўз тарихида ҳозирга қадар бир марта ўзаро тўқнаш келган. 2022 йил 20 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви 0:0 ҳисобида якунланган.

Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Терма жамоа гуруҳ босқичида Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5 ва Конго ДРга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, очко жамғара олмади.

Шунингдек, Россия терма жамоаси 29 сентябрь куни Қозон шаҳридаги "Ак Барс Арена"да Эронга қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Киритилди: 18:22, 18.08.2026.
Ўқилди: 629 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик