Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Гордон нега "Барселона"ни танлаганини тушунтирди

Баҳо:
+3 | -

"Барселона"нинг янги футболчиси Энтони Гордон жамоадаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашиб, каталонияликлар сафига ўтиш қарорида бош мураббий Ханси Фликнинг футбол фалсафаси муҳим роль ўйнаганини айтди.

"Менинг "Барселона" футболчиси сифатидаги биринчи ҳафтам ажойиб ўтди. Янги шаҳар, янги мамлакат, янги жамоадошлар ва мураббийлар штаби — ҳаммаси янгича. Лекин барча мени жуда илиқ кутиб олди", — деди англиялик вингер.

Гордоннинг айтишича, у "Барселона"га келмасидан аввал ҳам Фликнинг ғоялари билан таниш бўлган.

"Мураббийнинг ўйин услубини аввалдан билардим. Айнан шу сабаб бу ерга келишни истадим. Менга бундай футбол ёқади", — деди у.

Англиялик футболчи Жоан Гампер кубогида "Ал-Аҳли"га қарши баҳсда Spotify Camp Nouда илк бор "Барселона" либосида майдонга тушишни интиқлик билан кутаётганини ҳам таъкидлади.

"Стадионни кўриш, мухлислар олдида "Барса" либосида ўйнаш жуда ҳаяжонли. Гол уриб, жамоага ғалаба келтиришни истайман. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига эса кўплаб голлар ва совринлар билан жавоб қайтаришга ҳаракат қиламан", — деди Гордон.

Киритилди: 18:56, 18.08.2026.
Ўқилди: 1228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик