Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

"Ливерпуль", "Эвертон" ва "Лидс" ўртасида рақобат бўлади

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль", "Эвертон" ва "Лидс Юнайтед" "Мидтьюлланн"нинг чилилик вингери Дарио Осориога қизиқиш билдирмоқда.

Даниянинг Campo нашри маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи учун курашда "Арсенал" ва "Кристал Пэлас" ҳам иштирок этмоқда. "Мидтьюлланн" Осориони тахминан 20 млн еврога баҳолаган ва бир нечта клубнинг қизиқиши трансфер нархини оширишига умид қилмоқда.

Осорио 2023 йилда "Универсидад де Чили"дан Дания клубига ўтган. У "Мидтьюлланн" сафида 117 та ўйинда 23 та гол уриб, 18 та голли узатма берган. Ўтган мавсумнинг ўзида эса 8 та гол ва 10 та ассист қайд этган.

Чилилик футболчи яқинда клуб билан шартномасини 2030 йилга қадар узайтирган. Унга Англия ва Италия клубларидан ташқари Испания, Германия ва Туркия жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда "Ливерпуль" ўнг қанот учун асосий номзод сифатида "ПСЖ" футболчиси Иброҳим Мбайени кўриб чиқмоқда. Шу сабаб Осорио учун курашда "Эвертон" ва "Лидс"нинг имконияти юқорироқ бўлиши мумкин.

Киритилди: 19:01, 18.08.2026.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик