"Арсенал" ҳужумчиси Виктор Дьёкерешни бу ёзда сотишни режалаштирмаяпти. Сўнгги кунларда футболчининг "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Каталонияликлар "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес трансферида қийинчиликларга дуч келаётгани сабаб бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Аммо ҳозирча "Барселона" ва "Арсенал" ўртасида Дьёкереш бўйича фаол музокаралар йўқ.
Манбага кўра, Микел Артета жамоаси швед футболчисини сотиш масаласини фақат жуда катта таклиф тушган тақдирдагина кўриб чиқиши мумкин.
Дьёкереш "Арсенал"даги дебют мавсумида барча мусобақаларда 21 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Қизиғи, "Арсенал"нинг ўзи ҳам Хулиан Альваресга қизиқмоқда. Бироқ аргентиналик ҳужумчи ҳозирча Англияга қайтиш ниятида эмас.













