Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

"Бешиктош" Нико Гонсалесни ижарага олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Ювентус"нинг аргентиналик қанот ҳужумчиси Нико Гонсалес фаолиятини Туркиянинг "Бешиктош" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.

Гонсалес "Атлетико"даги ижарадан сўнг Туринга қайтди, бироқ у "Ювентус"нинг узоқ муддатли режаларига кирмайди. Футболчининг ўзи ҳам клубни тарк этиш истагида.

"Бешиктош" аргентиналик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Маълум шартлар бажарилса, ушбу банд мажбурий харидга айланиши мумкин.

Гонсалес ўтган мавсумда худди шундай схема асосида "Атлетико"га ижарага берилганди. У Мадрид клуби сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди.

Transfermarkt портали Нико Гонсалеснинг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ футболчи "Милан" ва "Интер"нинг ҳам трансфер режаларидан жой олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Киритилди: 21:36, 18.08.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик