Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Фонсека "Фенербахче" билан дурангдан кейин: "Ҳеч қандай афсус йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека Чемпионлар лигаси саралашининг плей-офф босқичи биринчи учрашувида "Фенербахче" билан қайд этилган 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳақида фикр билдирди.

"Атмосфера ажойиб эди, "Лион" эса жуда жасур ўйин кўрсатди. Менимча, биз жуда-жуда ижобий ўйин ўтказдик. Тактик жиҳатдан эса деярли мукаммал ҳаракат қилдик.

Албатта, идеал натижа ғалаба бўларди. Бунинг иложи бўлмади. Аммо биз яққол фаворит ҳисобланган ва ҳали ҳам фаворит бўлиб қолаётган жамоага қарши ўйнаганимизни тушунишимиз керак. Жамоамиз кўрсатган ўйиндан мамнунман.

Афсус борми? Йўқ. Ҳеч қандай афсус йўқ. Жамоа барча ишни тўғри бажарди. Фақат ажойиб футболчининг ажойиб ҳаракати ўйин тақдирини ўзгартирди", — дея Фонсеканинг сўзларини L'Equipe келтиради.

Жавоб учрашуви бир ҳафтадан сўнг — 26 август куни Францияда бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма олади, мағлуб бўлган клуб эса Европа лигасида иштирок этади.

Киритилди: 08:11, 19.08.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик