"Лион" ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо Чемпионлар лигаси саралашининг плей-офф босқичи биринчи учрашувида "Фенербахче" билан қайд этилган 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг фикр билдирди.
"Опенда нафақат ажойиб футболчи, балки жуда яхши инсон ҳам. У жамоамизга жуда тез мослашди ва майдонда ҳам ўз ўрнини топди. Менга унинг тўпсиз ҳаракатларда жуда катта ҳажмда иш бажариши ёқади — бу жуда муҳим.
Унда ҳақиқий ғолиблик руҳияти бор. Айнан мана шу сифат жамоамизга керак", — дея Толиссонинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтиради.
Жавоб учрашуви бир ҳафтадан сўнг — 26 август куни Францияда бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўлланма олади, мағлуб бўлган клуб эса Европа лигасида иштирок этади.













