Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-0 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Моуриньо "Реал"даги дастлабки ойлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа билан иш бошлаган дастлабки ойлар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Special One" клубни тарк этганидан 13 йил ўтиб, яна "Реал"га қайтди.

"Мен "Реал"га келганимда, ғалабага чанқоқ кийиниш хонасини кўрдим. Ҳозирча ўзимнинг қанчалик қаттиққўл раҳбар бўла олишимни кўрсатишга бирор марта ҳам тўғри келмади. Бу менинг ДНКмнинг бир қисми, аммо футболчилар мени ўзимнинг ана шу версиямдан ҳимоя қилиб келишди", — деди Моуриньо El Chiringuito'га берган интервьюсида.

Шанба куни "Реал" янги мавсум Ла Лигасининг 1-турида сафарда "Эспаньол"га қарши майдонга тушади. Бу португалиялик мутахассиснинг клубга иккинчи бор қайтишидаги илк расмий учрашув бўлади.

Киритилди: 08:34, 19.08.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик