"Ливерпуль" "ПСЖ" қанот ҳужумчиси Ибраима Мбайени трансфер қилиш ғоясидан воз кечиши мумкин.
Anfield Sector нашри инглиз журналистларига таяниб хабар беришича, мерсисайдликлар 18 ёшли футболчи бўйича дастлабки музокараларни ўтказган, аммо расмий таклиф юбориш эҳтимоли паст. Шунингдек, "Ливерпуль"да сенегаллик истеъдод билан оғзаки келишувга эришилгани ҳақидаги маълумотлар рад этилган.
Transfermarkt портали Ибраима Мбайенинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Шу билан бирга, "Ливерпуль" "ПСЖ"нинг яна бир қанот ҳужумчиси Брэдли Барколяни трансфер қилиши эҳтимоли юқори экани айтилмоқда.
Мбайе "ПСЖ" асосий жамоаси сафида барча мусобақалар доирасида 42 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













