Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Хаби Алонсо "Челси" учун муваффақият мезонларини айтди

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг мавсумни муваффақиятли ўтказиши учун асосий мезонларни санаб ўтди.

"Мен учун муваффақият — мавсумни яхши ўтказганимизни ҳис қилиш. Ғалабага муносиб бўлишимиз, жамоа ичида тўғри энергия бўлиши, қандай ўйнаётганимиздан фахрланишимиз ва ҳар бир учрашувда курашишга қанчалик тайёр эканимизни кўрсатишимиз керак.

Агар буларнинг барчаси бўлса, имконимиз етган даражада юқорига кўтарила оламиз", — дея Алонсонинг сўзларини Men in Blazers келтиради.

Хаби Алонсо 1 июль куни расман "Челси" бош мураббийи этиб тайинланган ва 2026 йилда жамоани бошқарган учинчи мутахассисга айланган.

2025/26 йилги мавсумнинг биринчи ярмида клубни Энцо Мареска бошқарган. У кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи лавозимида Лиам Росеньор ва Калум Макфарлейн ҳам ишлаган.

Англия чемпионатининг янги мавсуми 21 август, жума куни старт олади.

Киритилди: 09:30, 19.08.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик