Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо нафақат футболчиларга, балки ўзига нисбатан ҳам юқори талаб қўяди.
Marca нашри маълумотига кўра, португалиялик мутахассиснинг ўзига хос қоидаси бор — у машғулотларга ҳар доим футболчилардан олдин келади.
Бу фақат интизом билан боғлиқ эмас. Моуриньо машғулотнинг илк дақиқаларидан бошлаб футболчиларнинг ҳар бир ҳаракатини кузатиш ва уларга тушадиган юкламани тўғри тақсимлашни истайди.
Шунингдек, "Ўзига хос" қайси футболчи эртароқ келиши, ким кеч қолиши, ким ишга тўлиқ эътибор қаратиши ва ким машғулотларга етарлича жиддий ёндашмаслигини ҳам диққат билан кузатиб боради.
Моуриньо июнь ойида "Реал"га қайтди ва жамоани тарк этган Альваро Арбелоа ўрнини эгаллади.













