«Бавария» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала кетма-кет иккинчи ўйинда ҳушини йўқотди. Мюнхен клуби директори Макс Эберль ушбу ҳолат юзасидан фикр билдирди.
— Нима содир бўлганини айтиб бера оласизми?
— Жамал яқин вақт ичида бу ҳақда ўзи гапиради. Биз вазиятни билардик ва ундан хабардор эдик. Жамал албатта бу борада фикр билдиради.
— Агар бу ҳолатдан хабардор бўлган бўлсангиз, нега у бугун майдонга тушди?
— Бу ҳақда Жамалнинг ўзи гапиради.
— Ҳозир унинг аҳволи қандай?
— У кийиниш хонасида. Кийимларини алмаштиряпти ва душ қабул қиляпти, — дея Эберльнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
22 август, шанба куни «Бавария» Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши баҳс олиб боради. Жамоалар Германия Суперкубоги учун курашади.













