«Манчестер Юнайтед» ва Бруну Фернандеш ҳозирча янги шартнома шартлари бўйича келишувга эриша олмади.
Журналист Саша Тавольери маълумотига кўра, 31 ёшли португалиялик футболчи «қизил иблислар»нинг сўнгги таклифини рад этган. Клуб унинг ҳозирги маошини йилига 500 минг еврога оширишга тайёр бўлган, аммо бу шартлар Фернандешни қаноатлантирмаган.
Футболчининг амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунига етади. Миш-мишларга кўра, Брунуга «Галатасарой» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фернандеш «Манчестер Юнайтед» сардори ҳисобланади ва 2020 йил январидан буён Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Премьер-лигада 21 та голли узатмани амалга ошириб, мусобақа рекордини ўрнатди.













