Япониялик дарвозабон Зион Сузуки расман Италиянинг «Парма» клубидан Англиянинг «Астон Вилла» жамоасига ўтди. Бу ҳақда Бирмингем клуби матбуот хизмати хабар берди. Битим тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.
Аввалроқ 23 ёшли голкипер трансфери бонусларни ҳисобга олган ҳолда «Астон Вилла»га 35 миллион еврога тушиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Футболчи янги клуби билан 2031 йилга қадар шартнома имзолаши кутилган.
Судзуки 2024 йилдан буён «Парма» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У шу вақт мобайнида барча мусобақаларда 59 та учрашувда майдонга тушиб, 83 та гол ўтказиб юборган ва 13 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
«Астон Вилла» янги мавсумдаги илк расмий ўйинини 23 август куни «Брайтон»га қарши ўтказади.













