Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Гулнора Аъзамова U-16 ОЧга йўл оладиган таркибни аниқлади

Баҳо:
+ | -

Гулнора Аъзамова бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси 26 сентябрь - 6 октябрь кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтадиган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи ўйинларининг иштирок этиш учун 23 сентябрь куни Хитойга жўнаб кетади.

Хабарингиз бор, U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида Гулнора Аъзамова бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Аъзамова шогирдлари мусобақанинг «С» гуруҳида Таиланд ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши тўп суради. Маълумот учун, Осиё чемпионати финал босқичида жами 12 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри ярим финалга йўлланма олишади. Осиё чемпионати финалчилари ва учинчи ўрин соҳиби эса, 2014 йили Коста-Рикада бўлиб ўтадган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларига йўлланма олишади.

Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси Нанкин шаҳрига жўнаб кетиш олдидан Тошкент шаҳрида 20-23 сентябрь кунлари йиғин ўтказади. Гулнора Аъзамова Осиё Чемпионатида иштирок этадиган 23 футболчидан иборат якуний таркибни эълон қилди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар:

26 сентябрь. «Jiangsu Football» стадиони. (Бошланиш вақти: 13:30)

Ўзбекистон U-16 - Жанубия Корея U-16

28 сентябрь. «Jiangsu Football» стадиони. (Бошланиш вақти: 11:00)

Ўзбекистон U-16 - Таиланд U-16

Ўйинларнинг бошланиш соатлари Тошкент вақтида кўрсатилган.

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоасининг Осиё чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби:


Дарвозабонлар:

Лайло Тиловова («Машъал»)
Мафтуна Жонимқулова («Машъал)
Сарвиноз Эргашева («Севинч»)
Ҳимоячилар:
Шоҳида Тожиддинова («Машъал»)
Соҳибжамол Ражабова («Машъал»)
Анзиля Ермакова («Машъал»)
Мафтуна Шойимова («Машъал»)
Дилноза Бектемирова («Тўмарис»)
Нафосат Жумақулова («Динамо»)
Лианна Норбекова («Бунёдкор»)
Райхон Бекберганова («Тўмарис»)
Ярим Ҳимоячилар:
Дарина Федосенко («Локомотив»)
Дилдора Нозимова («Машъал»)
Ситора Нормуродова («Машъал»)
Файёза Самандарова («Машъал»)
Солиҳа Ҳусниддинова («Локомотив»)
Мадина Эргашева («Машъал»)
Мадина Юсупова (Машъал»)
Ўғилой Илашева («Металлург»)
Шодия Тошева («Машъал»)
Ҳужумчилар:
Нилуфар Қудратова («Машъал»)
Умида Зоирова («Бунёдкор»)
Севара Нормуродова («Машъал»)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:41, 20.09.2013.
Ўқилди: 6137 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.