Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

"Арсенал" раҳбари "Манчестер Сити" иши бўйича тезроқ қарор чиқарилишини истамоқда

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош директори Ричард Гарлик Англия чемпионати клублари молиявий қоидаларни бузиш бўйича 100 дан ортиқ айблов қўйилган "Манчестер Сити" иши юзасидан тезроқ қарор чиқарилишини хоҳлаётганини айтди.

"Бу жараён анчадан бери давом этмоқда. Ҳамма — лига ҳам, клублар ҳам — кейин нима бўлиши ҳақида аниқлик истайди. Умид қиламанки, қарор жуда тез орада қабул қилинади", — деди Гарлик BBC Sport нашрига.

Ушбу иш бўйича эшитувлар бир ярим йилдан кўпроқ вақт аввал якунланган, аммо мустақил комиссия ҳалигача якуний ҳукмни эълон қилмаган.

Иш доирасида клубга нотўғри молиявий маълумотлар тақдим этганлик, УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидалари ҳамда Англия Премьер-лигасининг молиявий талабларини бузганлик, шунингдек, тергов билан етарлича ҳамкорлик қилмаганлик каби даъволар қўйилган.

"Манчестер Сити" эса барча айбловларни рад этмоқда.

2024 йилда "Арсенал", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" агар "Сити" айбдор деб топилса, товон пули талаб қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган эди. Айрим клубларнинг эҳтимолий зарари 116 миллион евродан ортиқ деб баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:25, 19.08.2026.
Ўқилди: 1189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик