Кириш Регистрация

«Барселона» «Ал-Аҳли»ни мағлуб этиб, Гампер кубогини қўлга киритди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Барселона» клуби мавсумолди йиғинлари доирасида ўтказиладиган Жоан Гампер кубоги учун баҳсда Мисрнинг «Ал-Аҳли» жамоасини мағлуб этди.

Учрашув 19 август куни Барселонадаги «Спотифай Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу баҳс «Барселона» учун 2026/27 йилги мавсум олдидан сўнгги назорат учрашуви бўлди. Каталония клуби Гампер кубогини 61-марта ўтказилган баҳсда қўлга киритди.

Учрашувда ҳисоб 29-дақиқада очилди. «Барселона»нинг мисрлик ҳужумчиси Ҳамза Абдулкарим собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Биринчи бўлим якунида Рафинья пенальтини аниқ амалга ошириб, каталонияликларнинг устунлигини 2:0 га етказди.

«Ал-Аҳли» иккинчи бўлим бошида фарқни қисқартирди. 51-дақиқада Зизо ўз номига гол ёздириб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Қолган вақтда бошқа гол урилмади.

Шу тариқа, «Барселона» Жоан Гампер кубогида навбатдаги совринни қўлга киритди. Мазкур турнир каталонияликлар томонидан ҳар йили ташкил этилади ва илк бор 1966 йилда ўтказилган. Мусобақа номи «Барселона» асосчиси ва собиқ президенти Жоан Гампер шарафига қўйилган.

Қайд этиш жоиз, бу йилги Гампер кубоги «Барселона»нинг «Спотифай Камп Ноу» қайта очилганидан кейин мазкур стадионда ўтказилган илк учрашуви бўлди.

Жоан Гампер кубоги. Финал
«Барселона» — «Ал-Аҳли» 2:1
19 август 2026 йил. «Спотифай Камп Ноу», Барселона
Голлар: 29' — Ҳамза Абдулкарим (1:0), 45' — Рафинья, пенальтидан (2:0), 51' — Зизо (2:1)
«Барселона»: Жоан Гарсия — Жерар Мартин, Жюль Кунде, Эрик Гарсия, Алехандро Бальде — Марк Берналь, Хави Эспарт, Фермин Лопес — Ламин Ямал, Ҳамза Абдулкарим, Рафинья.
Захирадан майдонга тушганлар: Дани Олмо, Ориан Горен, Брайан Фариньяс, Жорди Пескер, Энтони Гордон, Алваро Кортес, Андреас Кристенсен, Гави, Карим Адейеми, Педри, Войцех Шченсни, Жесси Бисиву.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:26, 20.08.2026.
Ўқилди: 1844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик