Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Ҳарри Кейн Жамал Мусиаланинг яна ҳушидан кетганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн жамоа ярим ҳимоячиси Жамал Мусиаланинг яна майдонда ҳушидан кетгани ҳақида фикр билдирди.

Мусиала 18 август куни «Хайденхайм»га қарши ўртоқлик учрашувида (2:4) майдонга тушганидан бир неча дақиқа ўтиб, ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушидан кетган. Бу футболчи билан тўрт кун ичида иккинчи бор содир бўлган ҳолат.

Аввалроқ, 15 август куни 23 ёшли Мусиала «РБ Лейпциг»га қарши ўртоқлик учрашувида (3:1) ҳам ҳушидан кетган эди. Ўша учрашувнинг 83-дақиқасида, гол урганидан кўп ўтмай, футболчи майдонда ҳушини йўқотган.

— Жамал ҳозир, шубҳасиз, оғир даврни бошдан кечирмоқда. У ижтимоий тармоқларда соғлиғи билан боғлиқ муаммолари ҳақида ёзганини биламан. Биз учун энг муҳими — Жамални қўллаб-қувватлаш. У ажойиб футболчи, мислсиз иқтидорга эга. У жамоамизнинг муҳим қисми.

Биз унинг учун жуда қайғуряпмиз. Сўнгги ўйинларда шунга ўхшаш ҳолатлар содир бўлганида ҳам унга жуда ачиниб кетдик. У «Бавария»даги барчадан, шунингдек, дўстлари ва оиласидан тўлиқ қўллаб-қувватлов борлигини билади. Биз унга бу жараённи енгиб ўтишда ёрдам бериш учун доимо ёнида бўламиз.

У ҳар ким ҳам дуч келавермайдиган вазиятни бошдан кечирмоқда. Аммо бундай ҳолатни муваффақиятли енгиб ўтган инсонлар ҳам бор. У энг яхши ҳолатда бўлиш учун қўлидан келган барча ишни қиляпти. Ўтган мавсумда оғир жароҳатдан тикланганини ҳам биламан. У қанчалик кўп меҳнат қилаётгани ва майдонда қанчалик кўп машғулот ўтказаётганини кўриб турибман, — деди Кейннинг сўзларини FourFourTwo келтирди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:05, 20.08.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик