Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Ҳамза: "Флик менга асосий ҳужумчи сифатида қарайди — бу менга катта ишонч беради"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик билан ишлаш ҳақида фикр билдирди.

18 ёшли футболчи чоршанба куни ўзи учун қадрдон бўлган Қоҳиранинг "Ал-Аҳли" клуби дарвозасини ишғол қилди. Абдулкарим Европа сари йўл олгунига қадар айнан шу жамоа сафида тўп тепган. Учрашув Жоан Гампер кубоги доирасида ўтказилиб, "кўк-анорранглилар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Абделькарим Фликнинг ёш футболчиларга бўлган муносабати унга катта ишонч бағишлаётганини таъкидлади.

"Флик мен билан худди мени асосий ҳужумчи сифатида кўраётгандек гаплашади. Бунинг ўзи менга жуда катта ишонч беради. Унинг барча ёш футболчиларга ёндашуви шундай", — дея Абделкаримнинг сўзларини келтирди Barca Universal.

"Барселона" бу ёзда истеъдодли мисрлик футболчининг трансфер ҳуқуқларини "Ал-Аҳли"дан тўлиқ сотиб олди. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида эса Абделькарим каталонияликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилиб, жамоанинг иккинчи таркибида тажриба тўплаган эди.

Киритилди: 09:52, 20.08.2026.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик