Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

"Ювентус" ҳимоячиси Гатти мухлис сабаб жароҳат олди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳимоячиси Федерико Гатти чоршанба куни эҳтиёт чораси сифатида жамоа билан машғулот ўтказмади. 28 ёшли футболчи мухлис билан тўқнашув оқибатида енгил жароҳат олган.

"Ювентус" мавсумолди тайёргарлигини клубнинг ёшлар жамоасига қарши ўйин билан якунлади. Анъанага кўра, бу учрашув тўлиқ 90 дақиқа давом этмайди — мухлислар майдонга тушиши сабаб ўйин олдинроқ тўхтатилади. Одатда учрашув 60–70 дақиқа давом этади, аммо бу сафар мухлислар танаффусдан сўнг майдонга чиқишган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода мухлислардан бири югуриб келаётиб сирпаниб кетган ва беихтиёр Гаттининг оёғига тегиб, уни йиқитиб юборган. Ҳимоячи бошқа томонга қараб тургани учун тўқнашувдан қочишга улгурмаган.

Football Italia маълумотига кўра, Гаттининг жароҳати жиддий эмас ва у мавсум бошига тайёр бўлиши кутилмоқда. 

Киритилди: 13:00, 20.08.2026.
Ўқилди: 632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик