ОФКнинг бу йилги клублар рейтингида очколар қандай ҳисобланиши ҳақида саволлар бўлмоқда. Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев бу ҳақда ўз телеграм каналида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон
"Нефтчи" ва "Пахтакор" ОФК Чемпионлар лигаси Элит турнирида иштирок этади. Уларнинг ҳар бир ғалабаси учун 3 очко, дуранг учун эса 1 очко берилади. Гуруҳдан чиқиш 3 очко, кейинги ҳар бир босқичга чиқиш эса 1,5 очко келтиради.
"Насаф" ОФК Чемпионлар лигаси 2 турнирида иштирок этади ва унда ҳам худди шу очколар тизими амал қилади.
Бироқ Элит Чемпионлар лигасида клублар ўз мамлакатига тўлиқ очко келтирса, Чемпионлар лигаси 2да 0,667 коэффициент қўлланади. Яъни "Насаф"нинг ғалабаси 2 очко, дуранги эса 0,667 очкога тенг бўлади.
Шундан сўнг Ўзбекистоннинг барча клублари тўплаган очколар йиғиндиси 3 га бўлинади.
Оддий қилиб айтганда, "Нефтчи" ва "Пахтакор"нинг ҳар бир ғалабаси Ўзбекистон рейтингига 1 очко, дуранги эса 0,333 очко қўшади. "Насаф"нинг ҳар бир ғалабаси 0,667 очко, дуранги эса 0,222 очко келтиради.
Туркманистон
"Аркадаг" Чемпионлар лигаси 2да иштирок этади ва унинг очколари "Насаф"ники каби ҳисобланади.
"Аҳал" ОФК Челленж лигасида 0,5 коэффициент асосида очко тўплайди.
Туркманистондан қитъа мусобақаларида фақат иккита клуб иштирок этгани учун тўпланган очколар йиғиндиси 2 га бўлинади.
Оддий қилиб айтганда, "Аркадаг"нинг ҳар бир ғалабаси Туркманистонга 1 очко, дуранги 0,333 очко келтиради. "Аҳал"нинг ҳар бир ғалабаси эса мамлакат рейтингига 0,75 очко, дуранги 0,25 очко қўшади.
Тожикистон
ОФК Челленж лигасида иштирок этадиган "Истиқлол" ва "Регар-ТадАЗ" клубларининг очколари "Аҳал"ники каби ҳисобланади.













