Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Робер Муйне 96 ёшида вафот этди

Баҳо:
+ | -

"Лион" клуби собиқ ҳимоячиси Робер Муйненинг вафот этганини маълум қилди. Франциялик собиқ футболчи 96 ёшда эди.

"Лион" баёнотида шундай дейилади:

"Робер Муйненинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Франция терма жамоасининг 1958 йилги таркибидан ҳаёт бўлган сўнгги футболчи жамоамиз сафида 149 та учрашув ўтказган. Клуб унинг оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдиради".

Муйне 1955 йилдан 1959 йилгача "Лион" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у 1949–1953 ва 1959–1963 йилларда "Тулуза", 1953–1955 йилларда эса "Канн" сафида тўп тепган.

"Тулуза" ҳам собиқ футболчисининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Муйне ушбу клуб сафида саккиз мавсум давомида 184 та ўйин ўтказган. У 1953 йилда "Тулуза"нинг иккинчи дивизиондаги илк чемпионлигига ҳисса қўшган футболчилардан бири эди.

Робер Муйне Франция терма жамоаси таркибида 1958 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Ўша мусобақада французлар бронза медалларини қўлга киритган.

Киритилди: 13:27, 20.08.2026.
Ўқилди: 758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик